Россияда 4 ой давомида маошсиз ва озиқ-овқатсиз қолдирилган 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ишчининг муаммоси ҳал этила бошлади. Бу ҳақда Мигратсия агентлиги маълум қилди.
Аниқланишича, иш берувчиларнинг умумий қарздорлиги қарийб 24 миллион рублни (тахминан 320 минг доллар) ташкил этган. Айрим ишчилар эса ҳуқуқий мақомсиз ҳолатда қолиб кетган.
Муаммо юзасидан фуқаролар Мигратсия агентлигига мурожаат қилганидан сўнг, Россиядаги ваколатхона томонидан адвокатлар жалб этилиб, Бош консулхона орқали тегишли идораларга мурожаатлар юборилган. Натижада иш берувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ишчиларнинг озиқ-овқат таъминоти тикланди ҳамда 105 нафар фуқарога 9,4 миллион рубл (тахминан 125 минг доллар) иш ҳақи ундириб берилди. Қолган қарздорликни 15-майга қадар тўлаш режалаштирилган.
Шунингдек, ноқонуний ҳолатга тушиб қолган фуқаролар ватанга қайтарилиб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!