Бугунги кунда аэропорт терминали 30 йилдан ортиқ вақт давомида хизмат қилиб келмоқда. Бироқ йўловчилар оқими ва замонавий талаблар ошгани сабабли унинг имкониятлари етарли даражада эмаслиги қайд этилди.
Шу муносабат билан аэропортни комплекс модернизатсия қилиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида учиш-қўниш йўлагини кенгайтириш ва узайтириш, аэродром инфратузилмасини янгилаш, шунингдек янги йўловчи ва юк терминалларини қуриш кўзда тутилган.
Янги терминал майдони 20 минг квадрат метрни ташкил этиб, бир вақтнинг ўзида 1,2 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, самолётлар учун қўшимча тураргоҳлар қурилиб, ҳаво кемалари сиғими 10 тагача етказилади.
Терминалда замонавий рўйхатдан ўтиш тизимлари, кенг кутиш заллари, сервис хизматлари ва ВИП йўловчилар учун алоҳида шароитлар яратилади.
Давлат раҳбари аэропорт ҳар қандай ҳудуднинг “дарвозаси” эканини таъкидлаб, хизмат кўрсатиш сифати ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тавсиялар берди. Шунингдек, лойиҳани амалга оширишда халқаро тажрибага эга операторларни жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.
Мазкур лойиҳа Фарғона водийсининг транспорт боғлиқлигини кучайтириш, сайёҳлар оқимини ошириш ва ҳудуднинг логистика маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!