Кеча Хиванинг қадимий Ичан-қалъа ҳудудида “Лазги” ИИИ халқаро рақс фестивали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда дунёнинг ўнлаб давлатларидан келган рақс санъати вакиллари, ЮНЕСКО мутахассислари, дипломатлар, олимлар ва санъат усталари иштирок этди. Улар жонли тарих ва маданий мерос муҳитини бевосита ҳис қилиш имконига эга бўлишди.
Очилиш маросимида давлат раҳбарининг табриги ўқиб эшиттирилди. Унда “Лазги” рақси сивилизатсиямизнинг ёрқин рамзи экани, уч минг йиллик тарихга эга ушбу санъат бугун жаҳон саҳналарида муносиб эътироф этилаётгани таъкидланди.
“Лазги” — халқимиз руҳиятини, унинг бетакрор маданияти ва сивилизатсиялар ўртасидаги мулоқотни ифодаловчи ноёб санъат намунаси сифатида баҳоланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!