Андижон вилояти Асака туманида муқаддас “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш истагидан фойдаланиб, фуқароларни алдамоқчи бўлган шахс фош этилди.
Маълум бўлишича, 1975-йилда туғилган фуқаро 1996-йилда туғилган йигитнинг ишончига кириб, уни ва 1964-йилда туғилган онасини танишлари орқали жорий йилги “Ҳаж” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига ҳар бири учун 9 минг АҚШ долларидан, жами 18 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда тегишли идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!