Ўзбекистонда барча умумтаълим мактабларини босқичма-босқич бир сменали тизимга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Янги тизимга кўра, ўқувчилар фақат эрталабги сменада таълим олади. Дарслардан сўнг эса мактабнинг ўзида турли тўгараклар ва қўшимча машғулотлар ташкил этилади.
Қайд этилишича, бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади. Чунки барча мактабларни бир сменага ўтказиш учун аввало янги таълим муассасаларини қуриш ва мавжудларини кенгайтириш зарур.
Мазкур ислоҳот ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!