$
12171.61 UZS
-24.39
149.80 UZS
-1.94
14117.85 UZS
-23.41
31° Кечаси 18°

Чиқиндидан электр-энергия олиш мумкин

17:43 / 03.11.2023

Ер юзида тоза экологик муҳитни сақлаб қолиш учун эътибор беришимиз керак бўлган яна бир жиҳат бу чиқиндиларни қайта ишлаш тизимидир. Негаки, бутун дунё бўйлаб аҳоли сонининг ошиши, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, зарарли кимёвий моддаларга эга бўлган чиқиндилар тури кўпайиши ҳисобига атроф муҳитнинг заҳарланиши тезлашяпти. Юқумли касалликлар, эпидемиялар, ҳавонинг ифлосланиши бу муаммолар замирида ҳам ахлатларни тўғри йўқ қилишга лоқайд етишмаслиги туради.

Айрим давлатлар чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини йирик бизнесга айлантираётган бир вақтда биз ҳали ҳам уларни саралаб ташлаш маданиятига эга эмасмиз. Шиша, пластмасса, озиқ-овқат маҳсулотларини алоҳида ахлат қутиларига ташлаш мажбурияти ҳали ҳам шаклланмаган. Бундай вазиятда уларни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти секинлашиши турган гап. Келинг, агарда биз уйимиздан чиқадиган ахлатларга диққатли бўлсак ва уларни тўғри тақсимласак қандай имкониятларга, ҳатто иқтисодга катта фойда келтиришимиз мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Чиқиндиларни электр-энергияга айлантирувчи завод

Айни электр- энергияси тақчиллиги кузатилаётган бир даврда самарали, арзон электр энергияси ишлаб чиқариш корхонаси жуда фойдали эмасми? Жаҳондаги турли давлатларда чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасига топшириш (пуллаш) учун узоқ навбатлар ҳосил бўлишини биласизми? Ҳатто чиқиндилар экспорти борлигиничи?
Шу йили Австралия ўз олдига 2030 йилгача мамлакатда ишлаб чиқариладиган чиқиндиларнинг 80 фоизини қайта ишлашни мақсад қилиб қўйди. Бу дегани австралияликлар 2030 йилги мақсадга эришиш учун ҳар йили қўшимча 12,92 миллион тонна чиқиндиларни камайтириши ёки қайта ишлашлари керак бўлади. Бу катта кўрсатгич, лекин австралияликлар соҳа бўйича тажрибага аллақачон эга. Швеция эса шишасининг 94 фоизини қайта ишлайди.

Чиқиндиларнинг морфологияси

Афсуски, Ўзбекистонда бу тизим йўқлиги сабабли, мумкин бўлган 20-30% фойдали чиқиндиларнинг 4-5%гина қайта ишлаш имкони бўлмоқда. Бу кўрсатгич яшаш жойи бўлмаган шахслар, санитария тозалаш корхоналари ходимлари, маҳаллий макулатура ва шиша идиш йиғиш пунктларига чиқиндини топшираётганлар хизмати орқали амалга оширилиб келинмоқда.

Чиқиндихоналар парчаланмайдиган чиқиндилар билан тўлдирилган. Заводларнинг асосий вазифаси табиатга минимал зарар етказган ҳолда малакали ва тўғри йўқ қилишдир, лекин саралаш заводларининг ишлаши фойдасиз бўлиб, полигонлар парчаланиши қийин бўлган ахлат билан тиқилиб қолади, улар парчаланиб кетганда ер ости сувларига зарар етади, дейди Навоий вилоятидаги чиқинди кластери директори.

Маълумотларга кўра, дунёнинг деярли барча мамлакатида қаттиқ маиший чиқиндилар салмоғи аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ортиб бормоқда. Жаҳонда йилига фақат маиший чиқиндиларнинг ўзигина қарийб 6 млрд. тоннани ҳосил қилмоқда.

Яқин келажакда Ўзбекистонда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ҳажми 2 бараварга кўпайиши мумкин. Парламент комиссиясининг мажлисида Барқарор ривожланиш мақсадларининг 12-мақсади доирасида Ўзбекистон чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ҳажмини 2030 йилгача 2 бараварга қисқартириш мажбуриятини олган, лекин бу кўрсаткич 2030 йилгача 2 бараварга кўпайиши таъкидлаб ўтилган.


Маълум қилинишича, айни пайтда республикада 13 та санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги 174 та филиали, шунингдек, «Махсустранс» ДУК ҳамда 101 та хусусий корхоналар фаолият юритмоқда. Аммо амалиётда унумдорлик кутилган натижани ҳали кўрсатганича йўқ.
Прогрессив ислоҳотлар маркази экспертларининг берган таҳлилларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда деярли 7 миллион тонна чиқинди ҳосил бўлган.

Ҳозирда чиқиндилар билан ишлаш бўйича етакчи мамлакатлар бу соҳадаги муаммоларни ечишни чиқиндиларни саралаш ва тариф сиёсатини ўзгартиришдан бошлаган. Биз ҳам атроф-муҳитга, иқтисодга, тозаликка бефарқ бўлмаган ҳолда мактаб, университет ва шунга ўхшаган жамоатчилик жойларида чиқинди саралаб солинадиган қутиларни кўпайтиришимиз керак. Шундагина ижтимоий турмуш ва иқтисодга фойда келтириш баробарида келажак авлодга ҳам хизмат қилган бўламиз.


                                                                                                                                                        Мухбир Малика НОРБЕКОВА

 


Бу ҳам қизиқ

Президентга Янги Тошкентдаги “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди

Президентга Янги Тошкентдаги “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди

Майдони 32 гектар бўлган “Буюк Ипак йўли” мажмуаси Янги Тошкентнинг муҳим жамоат ва маданий маконларидан бири бўлиши режалаш…
09:20 / 25.03.2026
ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибидаги илк совринини қўлга киритди

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибидаги илк совринини қўлга киритди

Ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринига эга чиқди.
09:12 / 23.03.2026
“Сирдарё” чегара пости орқали Қозоғистонга ўтиш тикланди

“Сирдарё” чегара пости орқали Қозоғистонга ўтиш тикланди

Эндиликда фуқаролар учун чегарадан ўтиш жараёнлари янада енгиллаштирилиб, қулай ва тезкор ҳаракатланиш имконияти яратилди.
15:18 / 24.03.2026
25 март учун об-ҳаво маълумоти

25 март учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 …
16:46 / 24.03.2026
Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди

Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди

Яроқлилик муддати тугаган 55 840 дона “Меновазин”, 25 000 дона “Водород пероксиди”, 50 800 дона “Этил спирти” ҳамда 28 млн 2…
17:22 / 25.03.2026
Икки ойда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар чет элга сафар қилган

Икки ойда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар чет элга сафар қилган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 49,3 минг нафарига ошган.
11:06 / 22.03.2026
Кремль Оқ уйга разведка алмашувини тўхтатишни таклиф қилди

Кремль Оқ уйга разведка алмашувини тўхтатишни таклиф қилди

Шунга қарамай, бундай таклиф Европа дипломатларини хавотирга солган. Улар Москва Европа ва АҚШ ўртасига низо солишга уринаёт…
09:06 / 22.03.2026
АҚШ чекинмоқда

АҚШ чекинмоқда

Эроннинг қатъий огоҳлантиришидан сўнг Трамп энергетика инфратузилмаларига ҳужум қилиш режасидан воз кечди.
17:21 / 23.03.2026
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” 24 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
09:16 / 24.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!