$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Давлат раҳбарлари музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди

16:06 / 27.01.2023

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.

Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон Президенти ва халқини ҳар доимгидек самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.

- Давлат ташрифимиз Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигида ўтаётгани рамзий маънога эга, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари ишонч ва конструктив мулоқот руҳида ўтган олий даражадаги учрашувлар натижаларини юксак баҳолади. Томонлар кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини батафсил муҳокама қилиб, уни чуқурлаштириш бўйича аниқ қарорлар қабул қилганларини таъкидлади.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома тузилгани икки томонлама муносабатларда чинакам тарихий воқеа бўлгани қайд этилди.

- Чегарани делимитасия қилиш масалари тўлиқ тартибга солингани икки томонлама ҳамкорлик ва ҳудудлараро алмашинувлар ривожида муҳим ўрин тутади, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Музокаралар якунида қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларасия бўлди. Бу, давлатимиз раҳбари қайд этганидек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлидаги кўп қиррали ҳамкорлик ривожида янги даврнинг бошланишидир.

Савдо ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамкорликнинг энг муҳим устувор йўналиши этиб белгиланди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш етти баробарга кўпайди ва 1,3 миллиард долларга етди.

Икки мамлакат ҳукуматлари олдига товар айирбошлашни, шу жумладан импортнинг ўрнини фаол тўлдириш ва савдо марказларини ташкил этиш орқали икки миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Куни кеча ўтган бизнес-форумда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзолангани ҳам ушбу мақсаднинг муваффақиятли рўёбга чиқишига хизмат қилади.

Автомобиллар, қурилиш материаллари, тўқимачилик маҳсулотлари ва ип-калава, электротехника товарлари ва электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган йирик кооперасия лойиҳалари жумласидан.

Томонлар икки мамлакат корхоналари ва сармоядорлари иштирокида энергетика ва кон тармоқларида, шу жумладан кўмир саноатида йирик инфратузилмавий лойиҳаларнинг амалга оширилишидан манфаатдор.

Бу борадаги ишларни тизимли асосда ташкил этиш учун Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди кенгайтирилади, Стратегик савдо-иқтисодий шериклик бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган комплекс дастур ҳамда Саноатнинг устувор йўналишларини ривожлантириш тўғрисида битим қабул қилинди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида томонлар мамлакатларимизнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биргаликда етиштириш ва етказиб беришга келишиб олдилар.

Яна бир стратегик йўналиш – транспорт коммуникасияларини ривожлантириш.

- Саъй-ҳаракатларимизнинг муваффақияти кўп жиҳатдан транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг самарадорлигига боғлиқ, - деди Ўзбекистон Президенти.

Музокаралар давомида етакчилар “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга аҳдлашиб олдилар. Энергетика соҳаси ҳам, хусусан, Қамбарота ГЕС-1ни биргаликда барпо этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

- Ушбу мегалойиҳа, ҳеч шубҳасиз, нафақат Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг, балки бутун минтақамизнинг барқарор тараққиётига хизмат қилади, - деди давлатимиз раҳбари.

Музокараларда ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чегараолди вилоятлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш мазкур алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади.

- Бошқа ҳеч бир мамлакат билан бундай ноёб мулоқот майдонига ўхшаши йўқ, - деди Шават Мирзиёев.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Уй эгаси 1 дона қўл гранатаси, калибрли “ТОЗ-8” русумли ўқ отар қурол, 1 дона портлатиш қурилмаси ва 1 минг 646 дона қурол ў…
17:17 / 15.12.2025
Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

“Шунингдек, тиканли махсус симлар ва “аждаҳо тишлари” туридаги тўсиқлар захираси шакллантирилган бўлиб, зарурат туғилганда ў…
17:48 / 13.12.2025
Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотла…
16:40 / 14.12.2025
Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Республика ҳудудларида 16 декабрдан ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим вилоятларда кечқурун ёмғир ёки қор ёғиши мумкин, туман туш…
15:08 / 15.12.2025
“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

Ўзбекистонда бир қатор оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, узоқ вақт қидирувда бўлган “Грязь” лақабли жиноий уюшма е…
11:54 / 14.12.2025
Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар 30 кунгача бепул ётоқдан фойдаланиши мумкин

Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар 30 кунгача бепул ётоқдан фойдаланиши мумкин

Россия Федерациясида ишлаш жараёнида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ ёки зўравонликка уч…
16:51 / 13.12.2025
Рамзан Қодиров ҳокимиятдан тўйганини айтиб, кетишни инкор этмади

Рамзан Қодиров ҳокимиятдан тўйганини айтиб, кетишни инкор этмади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ЧГТРК “Грозний” телеканалида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри эфир давомида ҳокимиятдан чарчаган…
09:38 / 15.12.2025
Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 6 миллиард 33 миллион сўмлик за…
11:57 / 15.12.2025
Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил Мудофаа кучлари баёнотига кўра, 13 декабрь куни Исроил кучлари ХАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 ок…
10:36 / 14.12.2025
Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

“Жума куни “хориждаги операция зонаси”да “ҳарбий топшириқ”ни бажарган муҳандис-сапёрлар бўлинмаси КХДРга қайтди”, – дея хаба…
17:12 / 13.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!