$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

17:17 / 15.12.2025

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ ҳамкорлигида аҳоли орасида қурол, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни ноқонуний айланмасининг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ўз ихтиёри билан 1 дона қўл гранатаси, калибрли “ТОЗ-8” русумли ўқ отар қурол, 1 дона портлатиш қурилмаси ва 1 минг 646 дона қурол ўқларини топширди.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни 1987 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 рақамига қўнғироқ қилиб, уйини таъмирлаш вақтида ертўладан қурол ва ўқ-дорилар топганини ҳамда ўз ихтиёри билан топширишини маълум қилган.

Келиб тушган мурожаат юзасидан, тезкор тадбир ходимлари томонидан ушбу фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.  

Ушбу уйнинг ертўласидан 1 дона РГД-5 қўл гранатаси, 1 дона калибрли “ТОЗ-8” русумли ўқ ўтар қурол, 1 дона ўқ отар қурол, 1 дона портлатиш қурилмаси, 5 дона қўл гранат запали, 1 дона электро детанатор ҳамда унинг портловчи шнури, 546 дона турли хилдаги жанговар ўқ-дорилар ҳамда 1,1 минг дона калибрли пневматик қурол ўқлари, шунингдек ўткир тиғли жисмлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, мазкур қурол, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар унинг марҳум отасига тегишли экани маълум бўлди.  

Отаси Мудофаа вазирлигининг турли бўлинмаларида фаолият юритиб, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Қуролли Кучлар Академиясидан нафақага чиққани ҳақидаги маълумотлар олинди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда ов қуроллари, ўқ-дорилар, турли хилдаги ўқотар қуроллари ҳамда портловчи моддалар, қилич каби ўткир тиғли жисмларни белгиланган тартибда ички ишлар органларига ихтиёрий равишда топширган шахсларга нисбатан ҳеч қандай маъмурий ёки жиноий жавобгарлик қўлланилмайди.

Ушбу воситаларни ноқонуний сақлаш, олиб юриш ёки ихтиёрий топширмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, Жиноят кодексининг 248-моддасида кўрсатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 



														
														Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар қарз беради

Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар қарз беради

Жаҳон банкининг ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 250 миллион долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади.
17:31 / 15.12.2025

														
														Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Уй эгаси 1 дона қўл гранатаси, калибрли “ТОЗ-8” русумли ўқ отар қурол, 1 дона портлатиш қурилмаси ва 1 минг 646 дона қурол ў…
17:17 / 15.12.2025

														
														16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
16:37 / 15.12.2025

														
														Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Республика ҳудудларида 16 декабрдан ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим вилоятларда кечқурун ёмғир ёки қор ёғиши мумкин, туман туш…
15:08 / 15.12.2025

														
														Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

“Ўш шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўчанинг очил…
14:22 / 15.12.2025

														
														Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 6 миллиард 33 миллион сўмлик за…
11:57 / 15.12.2025

														
														“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

Ҳужжатга мувофиқ, тизим аввало Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман ҳамда шаҳарларда жорий этилади.
10:59 / 15.12.2025

														
														Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
10:30 / 15.12.2025

														
														АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда дастлаб GoFundMe берган хабарни Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби ҳам тасдиқлади.
09:08 / 15.12.2025

														
														Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотла…
16:40 / 14.12.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Марказий банкнинг Ички валюта бозори шарҳида маълум қилинишича, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг январь—ноябрь ойларига нисбатан…
12:32 / 14.12.2025
Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Республика ҳудудларида 16 декабрдан ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим вилоятларда кечқурун ёмғир ёки қор ёғиши мумкин, туман туш…
15:08 / 15.12.2025
Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Бироқ Вивекананда Ювабҳарати Salt Lake Stadium делегацияси футболчининг тижорий сафари доирасида ўтказилган тадбир пайтида о…
13:58 / 14.12.2025
Тошкентда Янги йил тадбирлари сабаб айрим ҳудудларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йил тадбирлари сабаб айрим ҳудудларда транспорт ҳаракати чекланади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
18:02 / 13.12.2025
Таиландда комендантлик соати жорий қилинди

Таиландда комендантлик соати жорий қилинди

Таиланд Камбоджа билан чегарадаги тўқнашувлар сабаб Трат провинциясида комендантлик соати жорий этди. Бу ҳақда Reuters хабар…
16:46 / 14.12.2025
Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил Мудофаа кучлари баёнотига кўра, 13 декабрь куни Исроил кучлари ХАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 ок…
10:36 / 14.12.2025
АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда дастлаб GoFundMe берган хабарни Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби ҳам тасдиқлади.
09:08 / 15.12.2025
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
10:30 / 15.12.2025
Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

The Insider нашр бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизмати баёнотига таяниб хабар бермоқда.
08:34 / 14.12.2025
Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 6 миллиард 33 миллион сўмлик за…
11:57 / 15.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!