$
12834.61 UZS
44.18
162.65 UZS
0.05
14662.26 UZS
175.82
33° Кечаси 20°

Дунёдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири Ўзбекистонга кириб келмоқда

09:35 / 21.08.2024

Дунёдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири Британиянинг Vodafone компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда 20 август куни Нукусда президент билан бўлиб ўтган учрашувда UzTex Group тўқимачилик компанияси таъсисчиси, InfinBank асосий акциядори ва бошқа тадбиркорлик субъектлари эгаси Фарҳод Мамажонов маълум қилди.

“Биз янги соҳада лойиҳа бошладик. Сиз кечаги йиғилишда рақамлаштириш ҳақида гапирдингиз. Яшин тезлигида ишлаш учун бизга яшин тезлигидаги интернет керак. Сиз хорижий брендни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар бердингиз. Биз дунёдаги нуфузли компаниялардан бири Британиянинг Vodafone компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда 5G Standalone мобил алоқасини йўлга қўйиш бўйича ишларни бошладик”, — деди у.

“Ҳамкор Британиянинг Vodafone бренди бўлади. Биз Perfectum компаниясини хусусийлаштирдик. Буни банк ичида ўрганиб чиқдик, хусусий тадбиркорларга қуйи бўғинда етиб бориш учун интернет керак. Бунинг учун Uzcard компанияси билан ҳамкорликда биргаликда инқилобий режага киришдик – Vodafone компанияси ташкил этилади. Худо хоҳласа, янги йилда ишга тушади”, – дейди тадбиркор.

Vodafone Group Plc қирқ йиллик тарихга эга ва 30 мамлакатда 434 миллион фойдаланувчи (дунёда China Мобиле’дан кейин иккинчи кўрсаткич) бўлган дунёдаги энг йирик телекоммуникация компаниялари гуруҳларидан бири ҳисобланади. Яна 50 та давлатда Vodafone тўлиқ назоратга эга бўлмаган тармоқнинг ҳамкори ҳисобланади. У овозли, хабар алмашиш, маълумотлар ва стационар алоқа каби кенг кўламли хизматларни тақдим этади. Шунингдек, компания Freedom Telecom билан ҳамкорликда Қозоғистон бозорига чиқишни режалаштирган.

Таъкидланишича, инвестициялар ҳажми 250 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳа 2025 йилнинг биринчи чорагида бошланиши ва 1000 та иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

“Ушбу технологиялар келяпти ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” орқали Финландия экспорт агентлигидан 100 миллион евро сармоя жалб қилдик. Биз, таъсисчилар, ўзимиз 150 миллион евро йўналтиряпмиз. Шу пайтгача хорижий ва давлат (мобил) компаниялари бўлган, ҳозир эса миллий уяли алоқа операторини яратмоқдамиз”, — деди у.


Бошқалар


														
														Қирғизистонлик амалдор аёлларни 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирди

Қирғизистонлик амалдор аёлларни 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирди

Кактус медиа нашрининг хабар беришича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев аёлларни кўпроқ…
16:50 / 05.11.2024

														
														Қозоғистон чегарасида ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланди

Қозоғистон чегарасида ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
09:29 / 05.11.2024

														
														Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширди

Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширди

Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова хабар берди.
09:42 / 03.11.2024

														
														Тожикистонда бир ярим минг фолбин қўлга олинди

Тожикистонда бир ярим минг фолбин қўлга олинди

Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.
15:32 / 02.11.2024

														
														Россияда 200 дан ортиқ муҳожир ушланди

Россияда 200 дан ортиқ муҳожир ушланди

Улар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бор.
13:58 / 30.10.2024

														
														Дунёнинг энг кучли армиялари рейтингидан Ўзбекистон ҳам жой олди

Дунёнинг энг кучли армиялари рейтингидан Ўзбекистон ҳам жой олди

U.S.News and World Report дунёнинг энг кучли армиялари рейтингини тузди.
10:31 / 28.10.2024

														
														Россияда мигрантлар ётоқхонаси ёқиб юборилди

Россияда мигрантлар ётоқхонаси ёқиб юборилди

Бу ҳақда Lenta.ru хабар берди.
13:46 / 23.10.2024

														
														Россиялик журналист Тошкентдаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди

Россиялик журналист Тошкентдаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди

Дастлабки тахминларга кўра, марҳумлар вентиляция тизимига кириб қолган газдан заҳарланган.
17:30 / 22.10.2024

														
														Қозоқ тилини билмасангиз фуқаролик берилмайди

Қозоқ тилини билмасангиз фуқаролик берилмайди

Бу ҳақда “ТураНеwс” нашри хабар берди.
09:32 / 16.10.2024

														
														Қозоғистонда ёққан қор 100 дан ортиқ ЙТҲ келтириб чиқарди

Қозоғистонда ёққан қор 100 дан ортиқ ЙТҲ келтириб чиқарди

“Orda.kz” хабар беришича, Қозоғистоннинг Остонда шаҳрида 12 октябрь куни ёққан қор ортидан бир суткада 118 та йўл-транспорт …
13:51 / 13.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун Буюк Британия билан музокараларни якунлади

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун Буюк Британия билан музокараларни якунлади

Аввалроқ Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг бир қисмини якунлагани м…
20:55 / 31.05.2025
Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

“Ўзенергоинспексия” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги б…
10:32 / 02.06.2025
Фарғонада банк масъуллари пора билан ушланди

Фарғонада банк масъуллари пора билан ушланди

Улар фуқаро номига кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.
09:17 / 02.06.2025
Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 74 триллион сўмга етди

Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 74 триллион сўмга етди

2025 йилда Ўзбекистонда экологик тоза материаллардан фойдаланган ҳолда бир нечта йирик турар-жой мажмуалари қурилиши бошланд…
20:23 / 31.05.2025
Ўзбекистонда тарвуз ва қовун истеъмол қилиш оқибатида фуқароларнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Ўзбекистонда тарвуз ва қовун истеъмол қилиш оқибатида фуқароларнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Ижтимоий тармоқда қовун ва тарвуз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этганлиги тўғрисидаги ха…
20:08 / 02.06.2025
2 июнь учун об-ҳаво маълумоти

2 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
21:54 / 01.06.2025
Ёзнинг илк ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ёзнинг илк ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

“Ўзгидромет” июнь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
14:39 / 01.06.2025
Исроил Ғазодаги гуманитар ёрдам марказига ҳужум уюштирди

Исроил Ғазодаги гуманитар ёрдам марказига ҳужум уюштирди

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти шифокорларининг сўзларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, 150 киши ярала…
16:10 / 01.06.2025
Йирик фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Йирик фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистон Интерполининг Миллий марказий бюроси кўмагида Америка Қўшма Штатларида қидирувдаги шахснинг жойлашган ўрни аниқла…
21:33 / 02.06.2025
Тожикистондан 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахсга суд ҳукми ўқилди

Тожикистондан 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахсга суд ҳукми ўқилди

2024 йилнинг 12 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Поп…
09:58 / 01.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!