Дунёнинг 30 фоиз аҳолиси ҳали ҳам коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
ЖССТ маълумотларига кўра, сайёрамизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани йўқ. Коронавирус ҳануз оғир асоратларга сабаб бўлмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Мария ван Керховенинг таъкидлашича, ҳафтасига 8-10 минг киши CОVID-19 қурбонига айланяпти.
Мутахассис хулосасига кўра, бу ҳолат одамларнинг эмланишга етарлича эътибор қаратмаётгани билан боғлиқ. Масалан, Ер юзи аҳолисининг 30 фоизи ҳали ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олмаган.
Ваҳоланки, жаҳонда яшовчиларнинг камида 70 фоизи тўлиқ босқичда эмланмагунича глобал мақсадларга эришиш имконсиз.
“Ҳозир дунёда “омикрон” штаммининг 500 дан ортиқ субвариантлари мавжуд ва коронавирус мутацияси яна давом этмоқда. Демак, хотиржамликка берилишга ҳали эрта ва эмланиш учун кеч эмас”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!