Дунёнинг энг машҳур альпинисти ҳалок бўлди.
Нирмал Пуржа ва яна тўққиз альпинисти Покистондаги чўққига кўтарилиш чоғида қор кўчкиси остида қолиб кетишган.
Бугунги куннинг энг машҳур альпинисти, кўпчиликка 14 та энг баланд чўққини энг қисқа муддат ичида забт этиш орқали танилган непаллик Нирмал Пуржа қор кўчкиси оқибатида ҳалок бўлди. Бу фожиа Покистондаги 8047 метр баландликдаги Броуд-Пик тоғида (бу дунёнинг энг баланд чўққилари орасида 12-ўринда туради) рўй берган. Бу ҳақда унинг Elite Exped номли сайёҳлик агентлиги Инстаграмидаги саҳифасида маълум қилди.
«Бугун чуқур қайғу ва юракдаги чидаб бўлмас оғриқ билан тасдиқлаймизки, Нирмал „Нимсдай“ Пуржа Броуд-Пикдаги қор кўчкиси туфайли фожиали тарзда ҳалок бўлди. Шунингдек, экспедициянинг бошқа аъзолари ҳам, афсуски, омон қолмаган. Дунё ўзининг жасорати, камтарлиги ва инсон биз ўйлагандан кўра кўпроқ нарсага қодир эканига бўлган мустаҳкам ишончи билан миллионлаб одамларни илҳомлантирган буюк альпинистлардан бирини йўқотди», – дейилади постда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!