Россия байроғини пойандоз қилгани айтилган ўзбекистонлик аёл иши назоратга олинди
Аввалроқ Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ўзбекистонлик аёл Россия байроғи ва герби тасвири туширилган гиламчани остонага тўшагани сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.
Қайд этилишича, консулхона Россия Федерациясининг тегишли давлат органлари билан алоқа ўрнатиб, воқеанинг барча тафсилотларига ойдинлик киритиш ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан расмий маълумот сўраган.
Шунингдек, видеода ўзини Ўзбекистон фуқароси Севара Мусаева деб таништирган аёлга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётгани билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 329-моддаси (давлат байроғи ёки давлат гербини ҳақорат қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Севара Мусаеванинг айтишича, у мазкур гиламчани бир неча кун аввал кўчадаги чиқиндилар орасидан топиб, ювиб-тозалаган ва уйига олиб кирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!