“Ёнғинлар туфайли Киевни қора тутун қоплади. Аҳолисига деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва иложи бўлса, уйда қолиш тавсия этилади”, – деб хабар берди Укринформ.
“Киевни қора тутун қоплади. Ёниш ҳиди барча туманларда сезилмоқда. Ёнғинлар туфайли пойтахтдаги ҳаво аччиқ бўлиб қолди. Тутун Киев туманларига тарқалмоқда. Аҳолига иложи бўлса, деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва зарурат бўлмаганда ташқарига чиқмаслик тавсия этилади”, – дейилади баёнотда.
Аввалроқ Украина оммавий ахборот воситалари Киевда бир қатор кучли портлашлар ҳақида хабар берган эди.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, 6 июль кечаси Киев режимининг Россия ҳудудидаги фуқаролик инфратузилмасига террористик ҳужумларига жавобан Россия Қуролли Кучлари кенг кўламли ҳужум уюштирди, натижада Киев ва Киев вилоятидаги ҳарбий-саноат комплекси объектлари ва ёқилғи-энергетика объектларига зарар етказилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!