Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннель топилди
Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда контрабанда мақсадида фойдаланилган бўлиши мумкин бўлган яширин туннель аниқланди.
Қадамжой тумани Чечелик қишлоғидаги ташландиқ уйдан топилган туннелнинг чуқурлиги тахминан 12 метр, кенглиги эса 1,5 метрни ташкил этади. Дастлабки маълумотларга кўра, ер ости йўли Ўзбекистон ҳудуди томонга йўналтирилган.
Маълум қилинишича, туннель чегарадан товарларни ноқонуний олиб ўтишда фойдаланиш учун қурилгани гумон қилинмоқда. Ҳолат бўйича тезкор маълумот асосида ўтказилган текширув давомида ер ости йўли аниқланган.
Айни пайтда Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов хизмати томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!