Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар
Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашмоқда;
Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий даражага олиб чиқмоқда;
Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш учун тарихий имконият очилмоқда;
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Евроосиёнинг қоқ юрагида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик учун мустаҳкам пойдевор яратишимиз зарур;
Минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга ўтиш вақти келди;
Савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик мустаҳкамланади, узлуксиз саноат-технологик занжирлар кенгайтирилади, умумий рақамли хизматлар ва инвестиция платформалари ривожлантирилади;
Марказий Осиё таълим, илм-фан ва катта маълумотлар соҳасида инновациялар бўйича рақобатбардош хабга айланиши керак;
Экологик таҳдидлар давлат чегараларини тан олмайди, шундай экан, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши керак; Гуманитар алоқалар Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигининг ўзгармас устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади; Замонавий ҳамкорлик чуқурлашгани сари умумминтақавий ўзига хослик ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланмоқда;
Бизнинг умумий кучимиз – бирлик, ўзаро ишонч ва биргаликдаги яратувчанликка қатъий садоқатимиздадир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!