Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Эндиликда электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида содир этилган қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!