“IТ свет борлигида бошланади, тугаганда тугайди”, – дея IT соҳасидаги тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов расмийлар билан очиқ мулоқотда ёз бошланганидан бери ҳар куни свет ўчаётганини айтди. Бизнес омбудсман Дилмурод Қосимовнинг маълум қилишича, ҳозирда авариялар билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда светни огоҳлантиришсиз ўчиргани учун ҲЕТКларни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда.
29 июнь куни молиявий, юридик, консалтинг, IT ва алоқа соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Ушбу учрашув Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида бўлган.
Унда сўзга чиққан IT соҳасида фаолият юритадиган тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов ёз бошланганидан бери ҳар куни ток ўчиши ҳақида гапирди.
“ИТ свет борлигида бошланади, тугаганда тугайди. Электросетлар билан келишувлар жарима томонга ўтказилсами… Сабаби ёз бошланганидан бери кунига 3-4 соат ток ўчади. Тижорий нархларга ўтилди, лекин ҳали ҳам уларнинг жавобгарлиги йўқ. Ҳар куни бир вақтда ток ўчади, бу тартибга солиниши керак. Чет эллик ҳамкорларимиз олдида (10 дан зиёд давлат билан ишлаймиз) жавобгарлигимиз бор, “свет” ўчиб қолишида, интернет ўчиб қолишида”, – деди тадбиркор.
Ушбу таклифга жавобан бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов бу муаммо фақат IT соҳасида эмас, балки барча бизнес соҳаларида борлигини айтди.
“Бу бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз, ҳақиқатан “электросет” огоҳлантирмасдан ўчирса, жавобгарлик масаласи борасида. Лекин ҳар куни ўчириляпти, баъзиларида носозликлар бўлиши мумкин. Ҳеч ким кафолат бермайди. Лекин огоҳлантирмасдан ўчирса ёки бошқа ҳолатларда уларнинг жавобгарлиги бўлиши керак. Чунки сизлар тадбиркорсизлар, ишингиз тўхтаб қолиши мумкин. Жавобгарлик масаласи бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз”, – деди бизнес вакил.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!