$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Энди амалиёт ўтаган талабаларга пул тўланади

11:49 / 10.01.2024

2024 йил 8 январдаги 11-сон Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.  

Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.  

Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.  

Танловда қатнашиш учун талабалар, битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши, таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши, Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим.  

Олий таълим ташкилоти ариза берган талабалар тўғрисидаги маълумотларни йўлланма хати билан Махсус комиссияга 5 иш кунида тақдим этади.  

Махсус комиссия ушбу ҳужжатларни келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида кўриб чиқиб, талабани танловда иштирок этиши ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.  

Махсус комиссия томонидан талаба амалиётини ташкил этиш иш режаси ҳимояси (тақдимот кўринишида) ўтказилиб, 20 кун ичида якуний қарор қабул қилинади.  

Якуний қарор қабул қилингандан 10 иш куни давомида танлов натижалари бўйича маълумот вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.  

Амалиёт 1 ойдан 3 очгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.  

Талабанинг амалиёт ўташи учун синов муддати белгиланмайди.  

Ғолиб талабаларнинг амалиёти бўйича харажатлар Махсус комиссия томонидан якуний қарор қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида қопланади.  

Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисоб-рақамига ўтказилади.  

Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.  


Бу ҳам қизиқ

АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ ҳарбий бюджетини таҳлил қилиб, ўз арсеналини модернизация қилиш учун Киевга эскирган ATACMS ракеталарини юборгани айтилм…
11:34 / 21.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Қуролли ва сиёсий гуруҳ “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот деб белгилади.
09:31 / 21.11.2024
Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанесе расмий веб-сайтида хабар берилган.
18:27 / 21.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
18:42 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Респуб…
17:23 / 21.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Шу сабаб қўмита ушбу маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди.
10:58 / 21.11.2024
Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!