$
11996.14 UZS
-25.47
148.54 UZS
-1.9
14051.08 UZS
-41.85
31° Кечаси 18°

Энди автомактаб ўқитувчилари ИИВ Академиясида малака оширади

16:23 / 04.03.2023

Автомактаб ўқитувчилари Ички ишлар вазирлиги Академиясида малака оширади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган тегишли низомда назарда тутилган.
 
Ҳужжатга кўра, таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.
Малака ошириш ҳар 3 йилда бир марта олиб борилади. Бунда тингловчилар асосий иш жойидан ажралган ҳолда ўқитилади.
 
Ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчидан иборат гуруҳларда ташкил қилинади. Мазкур курсларда ўқиш учун талабгорлар Академиянинг расмий веб-сайти орқали ариза билан мурожаат қилади.
Ариза келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ўрганиб чиқилиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда Академия ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.
 
Тўлов миқдорлари:
 
ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек, малакасини ошириш курсларининг ҳар бири учун – БҲМнинг 4,5 баравари (1 млн 350 минг сўм);
 
ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси учун – БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм), уларнинг малакасини ошириш курси учун – БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм).
 
Тингловчиларга уларнинг ўқув жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ўзлаштиришда тьютор (ўқитувчи-консультант) ёрдамлашади.
 
Қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчига эса сертификат тақдим этилади.

Бу ҳам қизиқ

Японияда Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Японияда Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 20 декабрь куни “Кантей” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими …
15:47 / 20.12.2025
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмонга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти топширилди

Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмонга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти топширилди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳузурида халқаро мукофотни унинг ҳайъати раиси, Мариинский театри бадиий раҳбар…
08:17 / 22.12.2025
Илон Маскнинг бойлиги 700 млрд доллардан ошди

Илон Маскнинг бойлиги 700 млрд доллардан ошди

Маскнинг бойлиги 749 млрд долларга етди.
17:54 / 21.12.2025
Саудия Арабистонида ҳам қор ёғди

Саудия Арабистонида ҳам қор ёғди

Бу Арабистон яримороли учун камдан-кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.
14:40 / 21.12.2025
​22 декабрь ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

​22 декабрь ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

22 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
17:19 / 21.12.2025
Саудиядан тиланчилик ҳолатлари сабаб 24 минг Покистон фуқароси чиқариб юборилди

Саудиядан тиланчилик ҳолатлари сабаб 24 минг Покистон фуқароси чиқариб юборилди

Покистон ҳукумати эса ушбу ҳолатларни бартараф этиш учун ички текширувлар ва назорат механизмларини кучайтиришга ваъда бермо…
11:29 / 21.12.2025
АҚШ разведкаси: Путин Европанинг собиқ СССР ҳудудларига ҳам даъво қилмоқда

АҚШ разведкаси: Путин Европанинг собиқ СССР ҳудудларига ҳам даъво қилмоқда

Бу ҳақда Reuters АҚШ разведка хизматлари хулосалари билан таниш бўлган олти нафар манбасига таяниб хабар бермоқда.
13:03 / 21.12.2025
Ўзбекистонда туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Ўзбекистонда туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғили…
10:47 / 21.12.2025
Тошкентдаги цехда 5 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

Тошкентдаги цехда 5 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра,  5 миллиард 22 миллион сўмлик з…
16:48 / 20.12.2025
21 декабрь куни кутилаётган об ҳаво маълумоти

21 декабрь куни кутилаётган об ҳаво маълумоти

21 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўл…
15:56 / 20.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!