$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Энди ўқитувчиларнинг фарзандларига ҳам имтиёз берилади

16:37 / 29.09.2023

Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга асосан қабул қилиниши белгиланмоқда. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси кун тартибидан ўрин олган ва сенаторлар томонидан маъқулланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Мазкур қонунга ўқитувчининг ўз касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, уни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш, куз-қиш даврида ва ишланмайдиган байрам кунларида таълим ташкилотида навбатчиликка жалб этиш, ўқитувчининг зиммасига товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан, лавозим маошидан унинг розилигисиз товарлар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш каби ҳолатларнинг тақиқланиши киритилмоқда.

“2022 йилда умумий ўрта таълим тизимида 52 нафар педагог бошқа ишларга жалб этилган, 1 555 нафари мажбурий обуна қилинган, 4 195 нафарининг иш ҳақидан маблағлар ушлаб қолинган”, деган қонун муҳокамаси чоғида Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов.

Бундан ташқари, мазкур қонун билан педагогнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қоидалар мустаҳкамланмоқда. Унга кўра, меҳнатнинг алоҳида шароитларида, республиканинг олис ҳудудларида ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишлайдиган педагогга устамалар белгилаш назарда тутилган. Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) учун базавий лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (DSc)ва профессор илмий унвонига эга педагоглар учун базавий лавозим маошининг 60 фоизигача ҳар ойлик устама тўланиши қонунда алоҳида кўрсатилган.

Уларга республиканинг олис ҳудудларида уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик компенсация тўланиши, давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида муаллимларни мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланмоқда.

Сенаторлар мазкур қонуннинг қабул қилиниши педагог ходимнинг жамиятдаги мақомини юксалтириш, унинг фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва касбий камол топиши учун шароит яратиш ҳамда ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга хизмат қилишини айтган.

“Муҳим қонун. Кутилган қонун. Биз бугун бир миллат, бир давлат бўлиб ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришишда, айнан таълим-тарбия стратегик аҳамиятга эга. Бугунги кунда мамлакатимиздаги мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида жами 640 минг нафардан зиёд ўз ишининг жонкуяри бўлмиш педагоглар фаолият олиб бормоқда. Қонун биринчи навбатда ана шу миллат фидойиларининг ҳақ-ҳуқуқларини, жамиятдаги обрў-эътиборини юксалтиришга, қолаверса, улар орқали миллионлаб фарзандларимизни қамраб олган таълим даргоҳларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга, таълим-тарбия сифати ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Мазкур қонун педагог мақомини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаши баробарида, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга оид ишларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонамиз”, деган Сенат раиси Танзила Норбоева.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққ…
09:34 / 08.05.2025
Марказий банк сохта маълумот тарқатувчилардан огоҳлантирди

Марказий банк сохта маълумот тарқатувчилардан огоҳлантирди

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.
12:19 / 08.05.2025
8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 33–35 даража бўлади.
22:46 / 07.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Фридрих Мерсни ушбу лаво…
20:08 / 07.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!