Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Беруний туманидаги ЯТТ “Н.Г.” аҳолига хизмат кўрсатиш салонида тижорат мақсадида электр тармоғига яширин уланиб, 324,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Шунингдек, Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ў.К.” фермер хўжалигини бошқариб келган З.У. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 318,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!