Теҳрон Украинадаги ҳарбий амалиёт бошланишидан бир неча ой олдин Россияга учувчисиз учоқларни оз миқдорда етказиб берган. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян бугун, 5 ноябрь куни Фарс ахборот агентлигига берган интервюсида маълум қилди.
“Украинадаги урушдан бир неча ой олдин Россияга оз сонли дронларни тақдим қилганмиз”,– дейди у.
Шу билан бирга, Абдуллоҳиан Эроннинг Россияга баллистик ракеталари етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни рад этди.
ТИВ раҳбарининг айтишича, Украина томони Теҳронга можаро вақтида Эрон дронларидан фойдалангани ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши мумкин.
“Биз Украина ташқи ишлар вазири (Дмитрий Кулеба) билан келишиб олдик, агар уларда Россия Украина урушида Эрон учувчисиз учоқларидан фойдаланганига оид ҳужжатли далиллар бўлса, улар бизга уларни беради”, - дейди Абдуллаян.
Август ойида The Washington Post газетаси Эрон Россияга ўзининг учувчисиз машиналари етказиб бераётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Кейинчалик шунга ўхшаш баёнотлар Америка маъмурияти вакиллари томонидан қилинган.
Москва ва Теҳрон Россия Украинада фойдаланиш учун Эрон дронларини етказиб бераётгани ҳақидаги айбловларни бир неча бор рад этиб келади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу каби хабарларни ёлғон деб атади ва Россия армияси маҳаллий ишлаб чиқарилган дронлардан фойдаланишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!