Тошкентда 26 июнь, чоршанба куни навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси бўлиб ўтади.
Акция Ўзбекистон Президентининг 21 февралдаги 37-сонли қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.
Эртага Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига атмосферага зарар келтирмаслик мақсадида шахсий транспорт воситаларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган бошқа транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Экология вазирлиги барчани “Автомобилсиз кун” жамоат лойиҳасига бефарқ бўлмасликка, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишга чақирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!