Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаб келган Долимов Ҳакимжон Абдумўминович Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ҳакимжон Долимов жамоатчиликка таништирилган.
Ҳакимжон Долимов 1983 йилда Бувайда туманида туғилган. 2006 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида мутахассисликдан бошлаган. Мазкур бошқармада бош мутахассис, биринчи ўринбосар, Фарғона вилояти ҳокимининг саноат, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Миллий ва ҳудудий инвестицияларнинг йўналиш ва лойиҳаларини шакллантириш бошқармаси бош мутахассиси, Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори вазифаларида ишлаган.
У 2021 йилдан тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!