$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
20° Кечаси 14°

Фарғонада эр рашк сабаб аёлини калтаклади

09:52 / 11.05.2023

Жорий йил 7 май куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак рашк сабаб аёлини калтаклади. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Аҳиллик кўчасида яшовчи фуқаро М.О. турмуш ўртоғи Г.С.ни бошқа эркакдан рашк қилиб, у билан яқин муносабатда бўлганини тан олишини сўраган.

Г.С. бошқа эркак билан гаплашмаганлигини билдиришига қарамасдан, М.О. танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро Г.С. шаҳар тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказига мурожаат қилган.

Дастлабки экспертиза маълумотномасида фуқаро Г.С.да “ўнг кўз атроф қовоқ, чакка, яноқ, чап кўз атроф қовоқ яноқ, бўйин ўнг ён юзасидан ўнг чакка суяк соҳаларида, кўкрак қафаси орқа юзаларида, ўнг ва чап болдирида катта ҳажмдаги қон талашлари бўлиб, енгил тан жароҳати” ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 3-қисми (оилавий зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Путиннинг ёрдамчиси билан учрашди

Мирзиёев Путиннинг ёрдамчиси билан учрашди

Учрашув аввалида Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етк…
20:14 / 02.05.2024
Аёл рекорд даражадаги балиқни овлади

Аёл рекорд даражадаги балиқни овлади

Эслатиб ўтамиз, аввалги рекорд балиқ 30,8 килограммни ташкил қилган.
09:54 / 03.05.2024
Астронавт қуёш тасвирини кўрсатди

Астронавт қуёш тасвирини кўрсатди

Видео муаллифи Олег Артемев бўлиб чиқди.
15:49 / 03.05.2024
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди

Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди

Аввалроқ, Туркия ТИВ раҳбари Хакан Фидан Ғазо секторидаги ҳаракатлари туфайли Исроилга қарши санкциялар мажмуасини эълон қил…
21:14 / 02.05.2024
Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Қуйида улар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
14:34 / 02.05.2024
Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17:27 / 03.05.2024
2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

Умумий экспортдаги улуши қарийб 72 фоизни ташкил этмоқда.
14:46 / 02.05.2024
Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Шу билан бирга, норозилик намойишлари унинг яқин Шарқ минтақасига нисбатан сиёсатини ўзгартиришга олиб келдими, деган саволг…
09:28 / 03.05.2024
Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Жибути Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 149-давлат бўлди.
15:28 / 03.05.2024
Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши бўйича суд ёпиқ тарзда ўтказилмоқда

Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши бўйича суд ёпиқ тарзда ўтказилмоқда

Айни вақтда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида мазкур иш кўриб чиқилмоқда.
17:11 / 02.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!