$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Зумерлар аслида ким?

10:31 / 23.11.2024

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши натижасида қайта юзага чиқмоқда. Интернетда турли хил мемларга сабаб бўлган бу атамалардан бири ҳисобланган зумерлар ҳақида гаплашсак.

Зумерлар аслида 1997-2010 йилларда туғилган шахслар когортаси бўлиб илмий тилда Z авлод дейилади. Z (зед) авлод Alfa авлоддан олдинги, Millennials авлоддан кейинги авлод бўлиб, асосан X авлодларнинг фарзандлари ҳисобланишади. Авлодлар ҳақида гап кетар экан, ҳар бири ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. X авлод 1965-1980 йилларда туғилган шахслар. Millennials 1990-2000 йилларда туғилганлар. Alfa авлод эса 2010-2020 йилларда туғилган инсонлар когортаси ҳисобланади.

Ёшлиги интернет ва ахборот даврининг дастлабки босқичига тўғри келадиган Z авлод халқ тилида интернет авлодлар ёки зумерлар дейилади. Айнан гаджетларнинг экран таъсири ёш болаларга қараганда зумер ўсмирларда кўпроқ намоён бўлади. Ушбу авлод даврида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш қолганларга нисбатан камроқ қайд этилади. Аммо психотропик дорилар истеъмоли борасида бундай дейиш қийин. Шу сабабли Z авлодда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар кўп кузатилади.

Шунингдек, уларда уйқусизлик, ақли заифлик ва психатрик касалликлар кўпроқ қайд этилади. Бутун дунё бўйлаб зед авлод вакиллари электрон қурилмаларга кўпроқ вақт сарфлаганлари учун китоб мутолаа қилишдан узилиб қолишган.

Зумерлар сўзлашув тили юқори даражада ижодкорликка эга. У доимий равишда янгиланиб, тренд ва замонга мослашади. Зумерлар фаол равишда мем, қисқартма, инглиз тилидан олинган, ва ҳатто ўзига хос сўз ҳамда ибораларни ўйлаб топишади. Зумерлар бошқа авлодларга қараганда бошқа тиллардаги ноодатий сўзлардан кўп фойдаланишади.

Қуйида зумерлар кўп фойдаланадиган сўзлар ва уларинг маъноларини кўриб чиқсак:

Кринж (cringe) – уят ёки ноқулайлик;

Хайп (hype) – шов-шув;

Тролл – ижтимоий тармоқлар орқали кимнидир кескин масхара қилиш;

Рофл – ҳазиллашиш, кулиш;

Мем – ҳазил расмлар.

Зумерларнинг сўзлашув тили турли ижтимоий тармоқлар – TikTok, Instagram, YouTube, X, Snapchat, Discord сабабли шаклланади. Бошқа авлодларга қараганда Z авлодлар ушбу платформаларда кўпроқ вақт ўтказадилар.

Шунингдек, зумерлар сўзлашув тили замонавий поп маданиятга ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Улар ишлатаётган иборалар мусиқа, кино, адабиёт ва рекламага ўрнашиб олади. Албатта, ҳозирги замон тенденцияларида қолишни истаган компаниялар ёш авлод эътиборини жалб қилиш учун ушбу янги тилга мослашишлари керак бўлади.

Катталар ҳам зумерлар сўзлашув тилини ўзлаштириши мумкин. Бунинг учун улар ҳам кўпроқ ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиши, тренддаги мем ва видеоларни кўриши керак бўлади.

Мақола муаллифи Йўлдошбой Рўзматов


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!