Фарғонада йўл четида кетаётган одамни Gentra уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят ИИБ жабрланган эркак вафот этганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, 10 июль куни фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчасида таниши М.А. билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, ўзига тегишли Lacetti автомобилида М.А.ни уриб юбориб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.А. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.З.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Ф.З. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят кодексига кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш оқибатида жабрланувчи вафот этса, айбдор шахс 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!