Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, “Янгийўл” маҳалласидаги “Петролиум” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м/куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.
Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
“Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 2 нафар шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.Фарғонадаги “заправка”да бўлган портлаш қурбонлари 4 нафарга етди
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, “Янгийўл” маҳалласидаги “Петролиум” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м/куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.
Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
“Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 2 нафар шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!