Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилиб, ҳақоратлаган 3 эркак 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 30-35 ёшлар атрофидаги 3 нафар эркак Яшнобод туманида спиртли ичимлик таъсирида кўчада кетаётганда нотаниш аёлга туртилиб кетган. Шундан сўнг, улар аёлнинг билдирган эътирозига нисбатан уни ҳақорат қилган.
Аёлнинг билдиришича, ҳолат у ишдан уйга қайтаётганда содир бўлган. Эркаклар эса қўлга олингандан сўнг ўз айбига иқрор бўлиб, кечирим сўраган.
Ҳолат Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида кўриб чиқилган. Унга кўра, 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!