Сўнгги вақтларда метро хизматига бўлган талаб кун саин ортиб бормоқда ва бугун илк маротаба Тошкент метрополитени бир кунда 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди.
“Бу кўрсаткич билан “Тошкент метрополитени” ДУК маъмурияти барчангизни муборакбод этади.
Шу муносабат билан метрополитен масъул ходимлари иштирокида “Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи” ни аниқлаш тадбири ўтказилди ва унда омадли йўловчи аниқланди. Шундан сўнг, ушбу йўловчига метрополитен эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди”, – дейилади “Тошкент метрополитени” хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!