17 декабрь куни эрталаб соат 5:10 да Россиянинг Уляновск вилоятидаги Саранск-Сурское-Уляновск федерал трассасининг 209-кмда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Cobalt автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланаётган Мазга дуч келган.
“Автоҳалокат натижасида енгил автомобилда бўлган беш киши ҳалок бўлди, юк машинаси ҳайдовчиси тиббий муассасага олиб кетилди”, — дейилади хабарда.
Бош консуллик авария натижасида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!