Андижонда эр-хотин кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш аломатлари сабаб вафот этди. Бу ҳақда Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилган.
2024 йил 7 декабрь куни соат 09:20 лар атрофида Асака тумани, “Учтош” МФЙ, Учтош кўчаси 17-уйда яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро М.А. ва унинг 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.А.ларнинг жасади яшаш хонадонидан топилган. Ушбу бахтсиз ҳодисага қўл бола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, фуқароларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!