Қўқон шаҳар суди томонидан табибга жазо тайинланди.
Аввалроқ, Фарғонада аҳоли орасида машҳур табиб Иқбол Солиев судга берилгани ҳақида хабар берилганди. Фарғона вилояти суди матбуот хизмати хабарига кўра, суднинг бугун, 17 декабрдаги қарори билан халқ табобати билан шуғулланувчи Иқбол Солиев МЖтКнинг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
Суднинг қарорига кўра Иқбол Солиевга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!