Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган ушбу муҳташам мажмуа Рамазон Ҳайит байрами арафасида халқимиз ва кенг жамоатчилик учун очилди.
Таъкидлаш жоиз, Имом Бухорий мажмуаси эндиликда 65 минг нафар зиёратчини қабул қилиш қувватига эга.
Мажмуанинг ўзи Самарқанднинг, Янги Ўзбекистоннинг дурдонаси бўлиб қад ростлади. Унинг майдони 45 гектарни ташкил этади. 10 минг кишига мўлжалланган улкан масжид, маъмурият биноси, 154 устунли, миллий услубдаги муҳташам айвон қурилди.
Қадамжода 14 та мовий гумбаз, 75 метрлик 4 та минора унга улуғвор қиёфа бағишлаб турибди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!