Кеча Фарғона туманида соат 15:30 ларда жала ва дўл ёғиб ўтган. Натижада:
“Шоҳимардон” МФЙда соат 1,5-2 м3/с сел оқими вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда Қуркул сел йўлидан оқиб ўтган;
Шоҳимардон қишлоғида 4-5 м3/с сел оқими вужудга келиб, қишлоқ шифокорлик пункти ҳовлиси ва 4 та аҳоли хонадонини қум-шағал билан тўлдирган;
“Ёрдон” МФЙда 1,5-2 м3/с сел оқими вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда Букан сел йўлидан оқиб ўтган.
“Ҳозирда ФВВ ходимлари тозалаш ишлари олиб бормоқда. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ” – деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!