Олмаота – Уст-Каменогорск автомобиль йўлида қуюқ туман сабаб ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар тезлик режимини бузгани ва оралиқ масофага риоя қилмагани айтилмоқда.
Казавтожолнинг хабар беришича, авария зич туман шароитида содир бўлган, аммо дастлабки маълумотларга кўра, авария ҳайдовчиларнинг тезлик режимига ва хавфсиз масофага риоя қилмаганлиги сабабли содир бўлган бўлиши ҳам мумкин.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисада қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Ҳозиргача автоҳалокатда иштирок этган 18 та автомобилдан 16 таси йўлдан олиб ташланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!