ФИФА 2022-йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин бош кубокни қўлга олган Нусрет Гёкчега нисбатан тегов ҳаракатларини бошлади.
Нусрет Гёкче – Нуср-Эт стеакҳаусе тармоғи асосчиси ва блогер ҳисобланади.
Аргентина терма жамоаси 2022-йилги жаҳон чемпионати финалида Франция устидан ғалаба қозонганидан сўнг, чемпионлар ҳамда уларнинг яқинлари стадионда ғалабани нишонлашди. Шу пайтда Нусрет майдонга тушган ҳамда Лео Месси ҳамда бошқа футболчилар билан расмга тушииб, жаҳон кубогини ушлаган. Қоидага кўра, кубокка фақат ғолиблар ҳамда уларнинг яқинлари тегиниши мумкин.
ФИФА 18 декабрь куни “Лусайл” стадионида ёпилиш маросимидан сўнг жисмоний шахслар майдонга қандай қилиб ноқонуний майдонга кириш ҳуқуқини қўлга киритганини аниқлайди. Уларга тегишли чоралар кўрилади” деди ФИФА вакили.
The Telegraph маълумотларига кўра, Нусрет ФИФА дан майдонга кириш ҳуқуқини олмаган. ФИФА вакили ошпаз буни футболчилардан бири ёрдамида амалга оширган деб тахмин қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!