Франция Ички ишлар вазирлиги кейинги тунда бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларга қарши курашиш учун 45 минг полициячи ва жандармни жалб қилади.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ мамлакат ички ишлар вазири Жералд Дарманинга таяниб хабар берди.
Хабар қилинишича, бу қарор Франция ИИВда хавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилиш якунлари бўйича қабул қилинган.
Қайд этилишича, бўлим бошлиғи хавфсизлик кучларига “биринчи фурсатдаёқ тартибсизликларни қўлга олишга” буйруқ берган.
Аввалроқ расмийлар 1 июлга ўтар кечаси қонун ва тартибни таъминлаш учун бутун мамлакат бўйлаб 45 минг полиция ва жандармни жойлаштирган эди.
Францияда Наел исмли 17 ёшли боланинг Париж чеккасида ўлими муносабати билан оммавий тартибсизликлар бошланди, у полиция томонидан отиб ўлдирилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!