Жорий йилнинг 10 апрель куни соат 14:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 2-даражали йўлида Газел русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, руль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида транспорт воситаси техник шикастланган ва 2 нафар йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!