Халқаро жиноий суднинг бош прокурори якшанба куни Ғазога инсонпарварлик ёрдамини тўсиб қўйганлик учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантириб, Исроил-Фаластин уруши давом этаётганида оғир гуманитар вазиятни таъкидлади.
“Энг асосийси, ҳозирги вақтда тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдами етказилишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги керак. Улар айбсиз. Улар халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида ўз ҳуқуқларига эга”, – деди прокурор.
“Ушбу ҳуқуқлар Женева конвенциясининг бир қисмидир ва Рим статутига кўра, бу ҳуқуқлар чекланган тақдирда ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади”, – дейилади Карим Хоннинг нутқида.
Якшанба куни қамал остидаги Фаластин анклавидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 8005 нафарга етган. Бу рақам 3342 нафар бола ва 2062 нафар аёлни ташкил этади.
Исроилдаги қурбонлар сони 1538 нафардан ортиқ эканлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!