Исроил ҳукумати Ғазо секторида ХАМАС томонидан гаровга олинган барча шахсларни озод қилиш бўйича келишувни тасдиқлади. Бу ҳақда Бош вазир Бенямин Нетаняху идораси маълум қилди.
“Ҳукумат тирик ва ўлик барча гаровдаги шахсларни озод қилиш бўйича келишувни маъқуллади”, — дейилади расмий баёнотда.
Келишув можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг биринчи босқичи сифатида баҳоланмоқда.
Бир кун аввал АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу келишув имзоланганини маълум қилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!