Reuters’нинг хабар беришича, 6 октябрь куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш бўйича Исроил ва ХАМАС ҳаракати ўртасидаги биринчи музокаралар ўтказилди.
“Томонлар музокараларда 29 сентябрда АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан таклиф қилинган 20 банддан иборат тинчлик режасини муҳокама қилмоқда. Ушбу режа ХАМАС томонидан ушлаб турилган барча исроиллик асирларни озод қилиш ва Исроил армиясининг Ғазо секторидан босқичма-босқич чиқиб кетишини назарда тутади. Шунингдек, Исроил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 250 нафар фаластинликни озод қилиши керак”, – дея ёзади агентлик.
Биринчи музокаралар босқичи “ижобий муҳитда” якунланганини DPA ва AFP агентликлари ҳам тасдиқлади. Томонлар ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи 7 октябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!