Сахалнинг хабар беришича, кеча, 20 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг таянчи ҳисобланган Байрутнинг Даҳия маҳалласига ҳаво ҳужуми уюштирган. Ҳужум оқибатда гуруҳнинг асосий етакчиларидан бири Иброҳим Оқил ва яна 10 га яқин юқори мартабали қўмондонлар ҳалок бўлган.
“Ҳизбуллоҳ” раҳбарияти ҳам Исроилнинг Байрут жанубий чеккасига ракета ҳужуми чоғида унинг қўмондони Иброҳим Оқил ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Маълумот учун, Иброҳим Оқил “Ҳизбуллоҳ” асосчиларидан бири бўлиб, ташкилотининг ҳарбий қанотида фаол бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!