Reuters бу ҳақда Исроилнинг Украинадаги элчисига ва Axios мухбири Барак Равидга таяниб хабар бермоқда.
Равиднинг сўзларига кўра, Гидеон Саар Украина президенти Володимир Зеленский ва мамлакат ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашади. Учрашувда айнан қандай мавзулар муҳокама қилиниши ҳозирча номаълум.
Саар Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери Украинага ташриф буюрган энг юқори мартабали исроиллик сиёсатчига айланди.
Исроил ҳукумати оғзаки тарзда Россия агрессиясини қоралаган бўлса-да, Ғарбнинг санкцияларига қўшилмаган. Шунга қарамай, Исроил Украинага гуманитар ёрдам кўрсатган ва “Рамштейн гуруҳи” йиғилишларида иштирок этган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!