$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Жаҳон банки келгусида Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни айтди

18:03 / 06.10.2023

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2023 йилда 5,5 фоизга яқинлашиши (июн ойидаги прогнозга нисбатан +0,4 фоиз пункт) ва ўрта муддатли истиқболда аста-секин тезлашиб, 2024 ва 2025 йилларда мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизга етиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 5 октябрь куни эълон қилинган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси иқтисодиёти бўйича ҳисоботида келтирилган.

Прогнозга кўра, 2023 йилда Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг пасайиши фонида истеъмол даражасининг ўсиши ҳам камаяди. Айни пайтда пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши билан мамлакатнинг жорий ҳисоби дефицити биринчи ярим йилликда 6,3 фоизга етган ва бу ўсишда давом этиши айтилмоқда.

Энергетика соҳасига юқори харажатлар, давлат секторида таълим, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларга кўпроқ харажатлар ҳамда бюджет даромадларининг камайиши ҳисобига 2023 йилда бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 5 фоизигача ошиши мумкин.

“Бюджет тақчиллигини 2024 йилда ЯИМнинг 4 фоизигача ва 2025 йилда 3,6 фоизигача камайтиш билан ҳукумат ўрта муддатли истиқболда бюджетни консолидация қилиши кутилмоқда. Бу давлат корхоналари учун солиқ имтиёзларининг камайиши, энергетик субсидиялар харажатларининг пасайиши ва давлат активларини хусусийлаштириш туфайли молиявий тушумларнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлади”, дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, Ҳукумат ташқи қарз олиш бўйича ўз чекловларига риоя қилиши кутилмоқда. Шунга қарамай, давлат қарзи 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 36 фоизигача ўсган ва 2024 йилда 36,6 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя дастурлари кенгайганига қарамай, пул ўтказмалари ва шахсий истеъмол ўсишининг секинлашиши камбағалликни камайтиришда кутилаётган ютуқларни чеклаши мумкин. 2023 йилда камбағаллик даражаси 13,9 фоизгача камайиши эҳтимоли мавжуд.

Россиядаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиши, юқори ташқи инфляция босими ва кутилганидан қаттиқроқ глобал молиявий шароит ушбу кутилмаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Иқтисодиёт учун потенсиал ижобий тенденсиялар қаторига Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотлари – олтин, табиий газ ва мис нархларининг кўтарилиши ҳамда ишлаб чиқаришнинг жадалроқ ўсиши киради.


Бу ҳам қизиқ

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024
Ўзбекистон 10 ой давомида рекорд даражада газ импорт қилди

Ўзбекистон 10 ой давомида рекорд даражада газ импорт қилди

2024 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон рекорд даражадаги 1,36 миллиард долларга газ импорт қилган. Бу ҳақда Президент ҳ…
18:00 / 23.11.2024
24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин

24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли …
17:54 / 23.11.2024
“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024
Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
14:09 / 23.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!