Бугун, 18 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор туманининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Катта Дўмбиробод” МФЙдаги 946 та хонадон,
“Дўмбиробод” МФЙдаги 1052 та хонадон,
“Гавҳар” МФЙдаги 873 та хонадон,
“Тирсаобод” МФЙдаги 746 та хонадон,
“Наққошлик” МФЙдаги 346 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 19 та.
“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади”, – дейилади “Ҳудудгаз Пойтахт” хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!