Хитойлик олимлар яраларни тезроқ битказиш устида илмий иш олиб боришди ва янгилик қилишди.
Якунда электрлаштирилган иплардан фойдаланиш операциядан кейинги чоклар ўрни тузалишини жадаллаштириши маълум бўлди.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, кучсиз электр токи тўқималарнинг янгиланишига ёрдам беради.
Бунинг учун тадқиқотчилар организм томонидан зарарсиз равишда сўриладиган ва биологик парчаланувчи полимерлар ҳамда магнийдан таркиб топган махсус ипларни ишлаб чиқди.
Операция қилинган соҳа атрофидаги мушаклар ва бошқа тўқималар ҳаракатланганда, чокнинг ўрта қатлами ташқи қопламага ишқаланиб, электронлар ўтказади. Ҳосил бўлган 2-3 вольтга тенг электр токи кесманинг битишига ёрдам беради.
Бу усул жароҳат ўрни тузалишини 50 фоизга тезлаштириши аниқланди. Қолаверса, электр токи дезинфексиялаш воситаларисиз ҳам кесилган жойдаги бактериялар кўпайишига тўсиқ бўлади.
Навбатдаги клиник синовлардан сўнг мазкур усул тиббий амалиётда қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!