$
11965.51 UZS
-46.79
₽
145.96 UZS
0.63
€
13437.27 UZS
-29.72
31° Кечаси 18°

Жаҳон банки Ўзбекистонга 153 миллион АҚШ доллари ажратади

14:24 / 05.04.2025

Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Жаҳон банки билан биргаликда “Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш” лойиҳаси бошланганини эълон қилди.

Жаҳон банки лойиҳани амалга ошириш учун 153 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Бу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатида ўрмонлар ва деградацияга учраган ерларни тиклашга кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган минтақавий дастурнинг бир қисмидир.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган лойиҳа Ўзбекистон ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсадларга эришишга ёрдам беради. Бу ўн йиллик охирига қадар ўрмонлар майдонини 6,1 миллион гектарга етказиш масалаларини ҳам ўз ичига олади. Лойиҳа ерлари деградацияга учраган ерларга бут ва дарахтлар экиш орқали маҳаллий ландшафтларнинг барқарорлигини ва озиқ-овқат тизимларининг унумдорлигини оширади, шунингдек, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Бундан ташқари, лойиҳа табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш орқали кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантиришга хизмат қилади.

Лойиҳа мамлакатнинг турли ҳудудларида ландшафтлар барқарорлигини таъминлаш ва ўрмонларни қайта тиклаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўртасида трансчегаравий табиий ҳудудларни тиклаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Лойиҳа тадбирлари мамлакатимизнинг 6 та ҳудуди — Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида амалга оширилади.

Ўзбекистонда ўрмон ресурслари чекланган. Маълумотларга кўра, Ўрмон хўжалиги агентлигидаги ўрмон билан қопланган ер майдони 4,4 миллион гектарни ташкил қилади. Бу умумий ер майдонининг 10,6 фоизини ташкил қилади. Охирги 10 йил ичида Республикада ўрмонзорлар майдонини кўпайтиришга жиддий эътибор қаратилди. Бунга мисол қилиб, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон барпо этиш ҳажми кескин кўпайтирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 мартдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-140-сон қарорига мувофиқ Республиканинг 176 минг гектар ер майдонида ўрмонзорларнинг табиий тикланишига кўмаклашиш, 38,5 минг гектар ер майдонларида яйловларни қайта тиклаш, 15 минг гектар ер майдонида сувни тежаш ва тоғ ўрмонларида тупроқ эрозиясига қарши курашиш, 14,2 минг гектар ер майдонларида агроўрмончилик тадбирларини амалга ошириш, 5 минг гектар ер майдонда саноатбоп ўрмонзорлар ташкил қилиш ҳамда 5 минг гектар ер майдонида доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Иқлим ўзгариши ҳам ўрмонларнинг деградациясини тезлаштирмоқда. Бу ёнғинлар сонининг кўпайишига, зараркунандаларнинг тарқалишига ва дарахтлар касалликларининг ортишига олиб келади.

“Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати деградацияга учраган ерларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолайди. Янги лойиҳа орқали мамлакат Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган Марказий Осиёда барқарор ландшафтларни тиклаш (RESILAND CA+) дастурига қўшилади. Дастур Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишга хизмат қилади. Янги лойиҳанинг минтақавий компоненти Ўзбекистонга чегарадош қўшни давлатлар билан ўрмон ҳудудларида фаолият олиб боришга ёрдам беради.

Лойиҳа доирасида Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

— республиканинг 6 та вилоятида деградацияга учраган ерларни дарахтлардан (агроўрмон хўжалиги, ўрмон плантациялари, боғлар, ўрмон-яйлов тизимлари) тиклаш бўйича ишларни амалга ошириш (ушбу фаолият, шунингдек, ўрмонларни қайта тиклаш ва кўкаламзорлаштириш каби ландшафтни тиклаш фаолияти билан шуғулланадиган маҳаллий аҳоли учун қисқа муддатли иш ўринларини яратади);

— Табиий ресурслардан самаралироқ фойдаланиш асосида кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш учун фермерларга молиявий ва таълим соҳасида ёрдам кўрсатиш;

— Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмон қўриқхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ва 6 та ҳудудда барқарор экотуризмни ривожлантириш (Лойиҳа зарур инфратузилмани, жумладан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмон ҳудудларида туристик марказлар, маъмурий объектлар, кемпинглар, сайр қилиш жойлари, сайёҳлик маршрутлари ва бошқа рекреацион майдонларни яратишни молиялаштиради);

— Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўрмон плантациялари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва Ўрмон хўжалиги агентлиги учун ахборот-коммуникация платформасини яратиш (Бу агентликни модернизация қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш имконини беради).

Лойиҳа тақдимоти давомида Тошкентдаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”) ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги лойиҳани амалга ошириш бўйича гуруҳ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Битим ўрмон хўжалиги соҳасида унинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларини қамраб олган илмий тадқиқотлар учун лойиҳа маблағлари ҳисобидан грант ажратишни назарда тутади.



														
														Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026

														
														АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026

														
														Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026

														
														Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026

														
														FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026

														
														23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026

														
														Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шунингдек, Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, "Ёш китобхон оила" республика танлови ғолиблари Б…
11:13 / 22.10.2026

														
														Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026

														
														Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026

														
														Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026
Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026
21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026
23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026
Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!