Хитой Америка Қўшма Штатларининг Тайванга қурол етказиб беришига кескин муносабат билдириб, бунга жавобан “кучли қарши чоралар” қабул қилишини эълон қилган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилишини маълум қилган.
Пекин Вашингтонни Тайванга қурол етказиб беришни дарҳол тўхтатишга чақирар экан, уни ўзининг исёнкор провинцияси деб ҳисоблашини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Ушбу баёнот АҚШ Давлат департаментининг Тайпейга 385 миллион долларлик қурол, жумладан, F-16 жанговар самолётлари учун эҳтиёт қисмлар ва радиолокасия тизимларини сотишни маъқуллаши ортидан эълон қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!