Собиқ президентнинг ўғли Жеймс Картер отасининг ўлимини тасдиқлаган, бироқ сабабини ошкор этмаган. The Washington Post'га кўра, 2023 йил февраль ойидан буён Картер тери саратонининг агрессив шакли билан курашаётган бўлган.
Жимми Картер АҚШнинг собиқ президенти бўлиб, мамлакатни 1977 – 1981 йилларда бошқарган. Уни тинчликпарвар президент сифатида эслашади, чунки айнан унинг президентлик даврида Исроил ва Миср ўртасида Кемп Девид келишувлари имзоланган.
Картер АҚШ президентлига сайланганлар ичида 100 ёшга тўлган биринчи инсон бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!